Тошкент тиббиёт академиясига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори капитан А.А.Расулов, 21.09.2018 йил куни ТТА Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедрасига ташриф буюрдилар, кафедрада амалий машғулотлар ўтаётган талабаларга, 1-босқич магистрларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №701-сонли қарори мазмун ва моҳиятини ўрганиш юзасидан “Йўлларда пиёдаларни йўл ҳаракат қоидаларига риоя этишлари маданиятини ошириш” мавзусида маъруза ўқидилар. Берилган савволларга тўлиқ ва тушинарли видио материаллари билан жавоб бердилар.