Магистратура

СУД ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА МУТАХАССИСЛИГИ (.pdf)

”ВРАЧ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ” ФАН ДАСТУРИ (.pdf)

“ҲУҚУҚ ВА ДЕОНТОЛОГИЯ АСОСЛАРИ” ўқув қўлланма (.pdf)

«Суд тиббиёти» йўналиши бўйича магистратура дастури кафедрада 2005 йилдан мавжуд. Магистратуранинг очилиши суд тиббиёти соҳаси учун юқори малакали мутахасиссларни тайёрлашда замонавий умумий, махсус ва инклюзив таълим тизимининг талаблари билан тушунтирилади.

Магистратурадаги таълим талабаларда назарий билимлар ва амалий кўникмалар тизимини ушбу тиббиёт соҳасида шакилланишини таъминлайди. Магистратурада ўқиш уч йил давом этиб, бюджет ва контракт асосида ўтказилади. Ҳозирги кунда, бу йўналиш ТТА битирувчилари орасида энг оммабоп ҳисобланиб, ҳар йили суд тиббиёти кафедрасида магистратурага ўртача 5-6 талаба қабул қилинади.

Магистрлик дастурида ўқитишни битта тиббиёт фанлари доктори ва битта тиббиёт фанлари номзодлари олиб борадилар. Ўқитиш жараёни ўз ичига илмий-текшириш ва амалий жараённи олади ва улар Республика суд тиббий экспертеза бош буюроси ва Тошкент шаҳар суд тиббий экспертеза бюросида ўтказилади.

Тажрибали мутахассислар раҳбарлиги остида магистратура талабалари керакли мустақил илмий ишлар учун кўникмаларни оладилар, суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи илимларини пухта эгаллайдилар. Ҳозирги кунда, бизнинг кафедра магистратураси битирувчилари ўз билимлари ва кўникмаларини тадбиқ этмоқдалар.

Суд тиббий мутахассислигидан магистратурани битирувчилари қуйидаги касбий фаолиятга эга бўлишади:

1. Олий ва ўрта махсус таълим тизимининг ташкилотларида;

2. Илмий-тадқиқот муассасаларида;

3. Ишлаб чиқариш бирлашмаларида;

4. Давлат бошқарув органларида;

5. Соғлиқни сақлаш, профилактик тиббиёт корхоналарида.