2018 йил 28 июнь куни кафедрага АҚШнинг суд экспертиза соҳасидаги таниқли олимаси Жанубий Техас университетининг профессори Ашраф Мозаяни ташриф буюрди.
Ашраф Мозаяни кафедранинг фаолияти билан атрофлича танишди. Кафедра мудири Иброхим Бахриев томонидан меҳмонга сўнгги йилларда кафедрада олиб борилаётган ўқув, ўқув-услубий, илмий ва амалий ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Сўнгра кафедра жамоаси билан суҳбатда Хьюстон шахри (АҚШ, Техас штати) ўқув ва амалий муассасалари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди ва бу соҳаларда дастлабки келишувга эришилди. Хусусан, кафедра ходимлари ва таҳсил олаётган магистратура талабаларининг АҚШда стажировка ўтиши, суд тиббиёти фанининг ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари билан ўзаро айирбошлаш, соҳа бўйича ўтказиладиган анжуманларда кафедра ходимларининг иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.
Фотолавхалар: