“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним”

  “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” мавзуси бўйича кафедра мудири Бахриев И.И сўзга чиқиб, мавзунинг мазмун-моҳияти билан таништирди, яъни мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар ва қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.  Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги 2018 28 июнь куни ҚАРОРИ матбуотда эълон қилинди. Унда халқимиз олдига қўйган олий мақсад энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берилган. Қарорда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” бош ғоясини ёшлар онгига сингдириш, тушунтириш учун маънавий маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот ташқивот ишлари янада яхшилаш алоҳида таъкидланган. Жамиятимиз ҳаётини бутунлай ўзгартирган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш ва бошқа умуммиллий дастурларимизни амалга ошириш натижасида мамлакатимизда ўн икки йиллик мажбурий ва бепул, умумий ва ўрта махсус таълим тизимига, икки босқичли олий таълим тизимига асос солиниб, замонавий янги авлод кадрларини тарбиялаш учун мустаҳкам пойдевор яратилгани Ўзбекистонимизнинг жаҳон майдонида рақобатдошлигини таъминлашнинг ишончли замини бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Юртимиз қолоқ, иқтисодиёт бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр ўлкадан, бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланди. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, “Тасвирий ойина”, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари, Бадиий академия ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда “Истиқлол фарзандлари” ва “Келажак бизники, марра бизники!” деб номланган ёшлар фестивалларини, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” республика дўстлик ва маданият фестивалини, “Миллий ғоя – бизнинг ғоя” илмий-амалий анжуманини, ташкиллаштирилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ мавзусини тахлили бўлиб ўтди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастлабки бўғинини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишни кенгайтириш, уларга ихтисослаш-тирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада кенг амалга ошириш; пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш; фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш, дори-дармонлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;- аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлашга қаратилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.