Бахриев Иброҳим Исомадинович

Бахриев Иброҳим Исомадинович (1965 й.т.) – тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 2012 йилдан кафедра мудири.

1988 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1988-1991 йилларда – институтнинг клиник педиатрия кафедраси ассистенти. 1992-1995 йилларда – Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедраси аспиранти. 1995-2012 йилларда ушбу кафедра ассистенти, доценти лавозимларида ишлаган.

1997 йилда “Айрим бўшлиқ суюқликларида гаптоглобинни суд- тиббий мақсадда текшириш”мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

И.И.Баҳриев 5 ўқув қўлланма ва услубий тавсиялар, 40 ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифидир.

ibroxim.baxriev@tma.uz