Гиясов Зайнитдин Асамутдинович

Ғиёсов Зайниддин Асомиддинович (1950 й.т.) – тиббиёт фанлари доктори, профессор.  Кафедрага 2003-2012 йилларда раҳбарлик қилган.

1973 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тугаллаган. 1973-1979 йилларда институтнинг суд тиббиёти кафедрасида аспирант, ассистент бўлган. 1993-2003 йилларда ушбу кафедра доценти, профессори бўлиб ишлаган.

1977 йилда “ Ногаҳон юрак ўлимининг айрим турларида аутоиммун ўзгаришларнинг аҳамияти” мавзусида, 1995 йилда “Ўзбекистонда болалар ўлими сабабларининг суд-тиббий тавсифи” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

1984-2012 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертиза Бош бюроси бошлиғи, вазирликнинг бош суд-тиббий эксперти бўлиб ишлаган. 1993 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида суд тиббиёти курсини ташкил қилган ва айни пайтгача ушбу курснинг профессори.

З.А.Ғиёсов 3 дарслик, 3 монография, 8 амалий, ўқув қўлланмалар, кўплаб илмий ишлар муаллифи. Унинг раҳбарлигида 1 докторлик, 7 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

zayniddin.giyosov@tma.uz