СУД-ТИББИЙ ТАНАТОЛОГИЯ

  1. Маъруза Даволаш факультети 4-курс  талабаларига ўтказилди. Маъруза мавзуси “Суд-тиббий танатология.”. Маъруза бошланишидан олдин доцент И.И.Бахриев бугунги маъруза ташкил қилинганлиги, бунда ўқитувчи ва талабаларнинг фаоллиги, мавзу мазмунининг ўзига хослиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси доценти Ш.Й.Бекназаров талабаларга  мавзуга оид билим ва амалий кўникмаларни эгаллашига ёрдам берувчи аниқ, тўлиқ ва қаршиликлар келтириб чиқармайдиган қуйидаги амалий машғулотни яни :

  • мақсади; асосий вазифа ва босқичлари, уларнинг таркиби;
  • ўқитувчи учун машғулотни бошқариш усуллари;
  • таянч билимларни таъминлайдиган тестлар, вазиятли масалалар, амалий кўникмалар ва ёрдамчи материаллар;
  • ахборот ресурси каби элементларга эътиборни қаратиб, янги  педагогик технологиялардан самарали фойдаланди. Маъруза  давомида талабалар мустаҳкамловчи техникадан фойдаланилганда фаол иштирок этишди. маърузанинг охирида  янги замонавий  педагогик технологиялар қўлланилиши мавзуни ўзлаштиришда самарали натижа беришига алоҳида аҳамият берилди. Маърузачи берилган саволларга тўлиқ жавоб бериб ўтди. Қатнашчилар очиқ маъруза дарси бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳамда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

Ташриф буюрганлар: Стоматология инсититути Суд тиббиёти кафедраси катта ўқитувчиси Бекназаров Ж.Ш.,Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари: кафедра мудири И.И.Бахриев, профессор З.А.Ғиёсов, доцент Э.Х.Жуманиёзов, ката ўқитувчи М.А.Хасанова, ассистент С.А.Ҳакимов,

Кун тартиби:

  1. Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси доценти Ш.Й.Бекназаровнинг “Суд тиббиёти” фанидан “Суд-тиббий танатология” мавзусида ўтказган очиқ маърузасини тинглаш.
  2. Очиқ маъруза муҳокамаси.

Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси доценти Бекназаров Ш.Й.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.