Уголовная ответственност медицинских работников

Очиқ маъруза ўтказувчи: Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси профессори З.А.Ғиёсов

Ташриф буюрганлар:  Врачлар малакасини ошириш профессор ўқитувчилари, Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари: кафедра мудири И.И.Бахриев, доцент Ш.Й.Бекназаров, Э.Х.Жуманиёзов, катта ўқитучи М.А.Хасанова, ассистент  С.А.Ҳакимов,

Маъруза Даволаш факультети факультети 4-курс талабаларига ўтказилди. Маъруза мавзуси “Уголовная ответственност медицинских работников”. Маъруза бошланишидан олдин кафедра мудири, доцент И.И.Бахриев бугунги маъруза ташкил қилинганлиги, бунда ўқитувчи ва талабаларнинг фаоллиги, мавзу мазмунининг ўзига хослиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Маъруза ўзбек ва  инглиз тилида бўлиб ўтди дастлаб профессор З.А.Ғиёсов талабаларга  мавзуга оид билим ва амалий кўникмаларни эгаллашига ёрдам берувчи аниқ, тўлиқ ва қаршиликлар келтириб чиқармайдиган қуйидаги амалий машғулотни яни:

  • мақсади;
  • асосий вазифа ва босқичлари, уларнинг таркиби;
  • ўқитувчи учун машғулотни бошқариш усуллари;
  • таянч билимларни таъминлайдиган тестлар, вазиятли масалалар, амалий кўникмалар ва ёрдамчи материаллар;
  • ахборот ресурси

каби элементларга эътиборни қаратиб, янги  педагогик технологиялардан самарали фойдаланди. Дарс давомида талабалар мустаҳкамловчи техникадан фойдаланилганда фаол иштирок этишди. Маърузада берилган ҳар бир режа батафсил ёритилди. Мавзу мазмунига доир қисқа видео роликлар ва 35 та слайд намойиш этилди.

Машғулот сўнггида талабалар мавзуга доир бир қанча саволларига тўлиқ жавоб берилди. Маърузачи томонидан ҳам мавзуни мустаҳкамловчи бир қанча саволлар берилди. Талабалар тўлиқ жавоб беришди. Савол-жавоблар ҳам инглиз тилида ўтказилди. Мавзуга доир бир қанча саволлар ечимини топиш учун семинар машғулотларга қолдирилди.

Доцент Ш.Ю.Бекназаров маъруза сўнггида сўзга чиқиб, бугунги очиқ маърузанинг сифатли ўтганлиги, профессор З.А.Ғиёсов инглиз тилида маъруза ўқиш салоҳиятини юксак баҳолаганлигини таъкидлаб ўтди.

Маърузачи ташриф буюрганлар ва талабаларга миннатдорчилик билдириб, машғулотни ўз вақтида якунлади.

кафедраси профессори З.А.Ғиёсов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.