2020 йил 16 январь куни Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедрасида “Ёш экспертлар” тўгарагининг навбатдаги илмий машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотни кафедра ўқув ишлари бўйича масъул доцент Ш.Й.Бекназаров ва кафедрада талабалар илмий жамиятига масъул ассистент Н.Ҳ.Ганиева ўтказдилар. Машғулот мавзуси: Гўдакларнинг тўсатдан ўлими.