Кафедра жамоаси

 

Бахриев Иброҳим Исомадинович (1965 й.т.) – тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 2012 йилдан кафедра мудири.

1988 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1988-1991 йилларда – институтнинг клиник педиатрия кафедраси ассистенти. 1992-1995 йилларда – Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедраси аспиранти. 1995-2012 йилларда ушбу кафедра ассистенти, доценти лавозимларида ишлаган.

1997 йилда “Айрим бўшлиқ суюқликларида гаптоглобинни суд- тиббий мақсадда текшириш”мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

И.И.Баҳриев 5 ўқув қўлланма ва услубий тавсиялар, 40 ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифидир.

ibroxim.baxriev@tma.uz


 

Ғиёсов Зайниддин Асомиддинович (1950 й.т.) – тиббиёт фанлари доктори, профессор.  Кафедрага 2003-2012 йилларда раҳбарлик қилган.

1973 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тугаллаган. 1973-1979 йилларда институтнинг суд тиббиёти кафедрасида аспирант, ассистент бўлган. 1993-2003 йилларда ушбу кафедра доценти, профессори бўлиб ишлаган.

1977 йилда “ Ногаҳон юрак ўлимининг айрим турларида аутоиммун ўзгаришларнинг аҳамияти” мавзусида, 1995 йилда “Ўзбекистонда болалар ўлими сабабларининг суд-тиббий тавсифи” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

1984-2012 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертиза Бош бюроси бошлиғи, вазирликнинг бош суд-тиббий эксперти бўлиб ишлаган. 1993 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида суд тиббиёти курсини ташкил қилган ва айни пайтгача ушбу курснинг профессори.

З.А.Ғиёсов 3 дарслик, 3 монография, 8 амалий, ўқув қўлланмалар, кўплаб илмий ишлар муаллифи. Унинг раҳбарлигида 1 докторлик, 7 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

zayniddin.giyosov@tma.uz


 

Бекназаров Шокир Йўлдошевич (1946 й.т.) – тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

1971 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1971-1974 йилларда Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари туман шифохоналарида врач-терапевт бўлиб ишлаган. 1974-1977 йилларда Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедрасининг аспиранти бўлган. 1977-1986 йилларда эса ушбу кафедрада ассистент, 1986 йилдан эса доцент лавозимларида ишлаган. 1993-1994 йилларда Ўрта тиббий ва доришунос ходимлар малакасини ошириш билим юрти директори муовини, 1994-1997 йилларда Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедраси доценти бўлган. 1997-1998 йилларда Тошкент вилояти суд- тиббий экспертиза бюроси бошлиғи лавозимида ишлаган. 1998 йилдан Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедраси, 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуки кафедрасининг доценти.

Ш.Й.Бекназаров 1982 йилда “Сон суяги пастки эпифизлари суякланиш ўзакларида остеогенезга пестицид ва гиёҳванд моддаларнинг таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. У 5 ўқув-услубий қўлланмалар, 60 илмий мақола ва тезислар муаллифи.

shokir.beknazarov@tma.uz


Жуманиёзов Эркин Худайберганович (1962 й.т.) –тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

1992 йилда Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтини тугатган. 1992-2000 йилларда ушбу институтнинг суд тиббиёти кафедраси аспиранти, ассистенти бўлган. 2000 – 2002 йилларда Тошкент шахар суд-тиббий экспертиза бюросида суд тиббий эксперт бўлиб ишлаган. 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти ва тиббиёт хуқуқи кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

2003 йилда “Одам сўлагидаги агглютининларни суд тиббиётига оид текширилишининг янги имкониятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Э.Х.Жуманиёзов 17 та илмий мақола, 3 та рационализаторлик таклифлари ва услубий тавсияномалар муаллифи.

erkin.jumaniyozov@tma.uz


Ешмуратов Балтабай

Ешмуратов Балтабай 2021 ТТА, суд-тиббиёти ва тиббиёт хуқуқи кафедраси доценти

1973 -1979 йй. Тошкент давлат тиббиёт институти талабаси. 1979 -1981 йй.    Тошкент давлат тиббиёт институти суд-тиббиёти кафедрасида стажер-тадқиқотчи.1981- 1984 йй. Тошкент давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедрасида аспирант. 1984 -1991 йй.  Тошкент давлат тиббиёт институти суд тиббиёти кафедрасида ассистент,  катта ўқитувчи. 1991- 1994 йй.   Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали патологик анатомия ва суд тиббиёти  кафедраси мудири,  декан.1994- 1997 йй. Тошкент педиатрия тиббиёт институти  суд  тиббиёти кафедрасида доцент.1997- 2014 йй. Тошкент шаҳар Соғлиқни Сақлаш Бош Бошқармаси суд тиббий экспертиза бюроси бошлиғи

 

 


Хасанова Мухаррама Алмаредановна (1971 й.т.) – тиббиёт фанлари номзоди, катта ўқитувчи.

1997 йилда  Иккинчи  Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1997–1998 йилларда  Тошкент вилояти шифохонасида врач-лаборант мутахассислиги буйича интернатура ўтган. 1998–2008 йилларда Тошкент вилояти суд – тиббий экспертиза бюроси суд-тиббий эксперти, 2008 – 2016 йилларда эса Тошкент шахар суд-тиббий экспертиза бюроси суд тиббий эксперти лавозимларида ишлаган.

2016 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти  ва тиббиёт ҳуқуқи кафедрасининг ассистенти, 2017 йилдан катта ўқитувчиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

М.А.Ҳасанова 2012 йилда “АВО тизими бўйича қон гуруҳини аниқлашда айрим узум навлари уруғи фитагглютининларини қўллаш имкониятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.


Ганиева Нилуфар Ҳамроевна (1982 й.т.) – кафедра ассистенти.

2008 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тугаллаган.

2008-2011 йилларда Бухоро вилояти санитария-эпидемиология марказида бўлим мудири лавозимида ишлаган.

2011-2013 йилларда Тошкент тиббиёт академиясида суд тиббиёти мутахассислиги бўйича магистратурада ўқиган.

2013 йилдан академиянинг суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси ассистенти бўлиб ишламоқда. 5 илмий мақола ва тезислар муаллифи.

 


Хакимов Сарвар Абдуазимович (1987 й.т.) – кафедра ассистенти.

2012 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2012-2013 йилларда Тошкент шаҳар  Яккасарой тумани ДСЭНМда  врач-эпидемиолог лавозимида ишлаган.

2013-2015 йилларда Тошкент тиббиёт академиясининг суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедрасида магистратурада ўқиган.

2014-2016 йилларда ушбу кафедрада хона мудири лавозимида ишлаган.

2016 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси ассистенти бўлиб ишламоқда. 20 дан ортиқ мақола ва тезислар муаллифи.


Султанов Сухроб Баходирович (1989 й.т.) – кафедра  ассистенти.

2016 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.

2016-2018 йилларда академиянинг суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедрасида магистратурада ўқиган.

2018 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедрасининг ассистенти лавозимида ишламоқда.

5 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.

 


Лочинов Фарход НазаровичЛочинов Фарход Назарович (1989 й.т.) – кафедра  ассистенти.

1992 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.

2017 йилдан Тошкент тиббиёт академияси суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедрасининг ассистенти лавозимида ишламоқда.

 

 

 

 


Баходиров Бехзод Баходирович

Баходиров Бехзод Баходирович (1996 й.т.) – кафедра  ассистенти.

2022 Бухоро Давлат Тиббиёт институтини тамомлаган

2022 Тошкент Тиббиёт Академиясининг Суд тиббиёт Экспертизаси кафедрасида Интернатура ўқиган

 

 

 


Суд тиббиёти ва тиббиёт хукуки кафедраси ходимлари (2018-й.)