Ташриф буюрганлар: Стоматология инсититути Суд тиббиёти кафедраси катта ўқитувчиси Бекназаров Ж.Ш., ва Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари: профессор З.А.Ғиёсов, доцент Ш.Й.Бекназаров, Э.Х.Жуманиёзов, катта ўқитувчи М.А.Хасанова, ассистент С.А.Ҳакимов, Р.З.Хикматуллаев.
Маъруза Даволаш факультети 4-курс талабаларига ўтказилди. Маъруза мавзуси “Ашёвий далилларнинг суд-тиббий экспертизаси.”. Маъруза бошланишидан олдин доцент Ш.Й.Бекназаров бугунги маъруза ташкил қилинганлиги, бунда ўқитувчи ва талабаларнинг фаоллиги, мавзу мазмунининг ўзига хослиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Маъруза ўзбек ва инглиз тилида бўлиб ўтди дастлаб доцент И.И.Бахриев талабаларга мавзуга оид билим ва амалий кўникмаларни эгаллашига ёрдам берувчи аниқ, тўлиқ ва қаршиликлар келтириб чиқармайдиган қуйидаги амалий машғулотни яни :
- мақсади; асосий вазифа ва босқичлари, уларнинг таркиби;
- ўқитувчи учун машғулотни бошқариш усуллари;
- таянч билимларни таъминлайдиган тестлар, вазиятли масалалар, амалий кўникмалар ва ёрдамчи материаллар;
- ахборот ресурси каби элементларга эътиборни қаратиб, янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланди. Дарс давомида талабалар мустаҳкамловчи техникадан фойдаланилганда фаол иштирок этишди. Маърузада берилган ҳар бир режа батафсил ёритилди. Мавзу мазмунига доир қисқа видео роликлар ва 44 та слайд намойиш этилди.
Машғулот сўнггида талабалар мавзуга доир бир қанча саволларига тўлиқ жавоб берилди. Маърузачи томонидан ҳам мавзуни мустаҳкамловчи бир қанча саволлар берилди. Талабалар тўлиқ жавоб беришди. Савол-жавоблар ҳам инглиз тилида ўтказилди. Мавзуга доир бир қанча саволлар ечимини топиш учун семинар машғулотларга қолдирилди.
Доцент Ш.Ю.Бекназаров маъруза сўнггида сўзга чиқиб, бугунги очиқ маърузанинг сифатли ўтганлиги, доцент И.И.Бахриев маъруза ўқиш салоҳиятини юксак баҳолаганлигини таъкидлаб ўтди.
Маърузачи ташриф буюрганлар ва талабаларга миннатдорчилик билдириб, машғулотни ўз вақтида якунлади.
Қарор қилинди:
т.ф.н доцент И.И.Бахриев томонидан Суд тиббиёти фанидан “Ашёвий далилларнинг суд-тиббий экспертизаси.” мавзусида ўтказилган очиқ маъруза юқори савияда ташкил этилган, “қониқарли” деб топилсин.
Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси мудири доцент И.И.Бахриев
Ўқув ишлари бўйича
маъсул,доц: Бекназаров Ш.Й.
Котиб: Ҳакимов С.А.
Фотолавҳалар: